Жосусликнинг олдини олиш мақсадида ЖЧ пайтида Англия терма жамоаси базаси дронлардан ҳимоя қилинади

Aslanov Jasurbek
27 май 2026, 18:35
Англия миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати давомида учувчисиз учиш аппаратларидан (дронлардан) ҳимояланади.

"GB News" нашрининг хабар беришича, Англия терма жамоаси ЖЧ-2026 пайтида жойлашадиган Канзас-Ситидаги машғулот базаси хавфсизликни таъминлаш ҳамда жамоа машғулотларини яширинча кузатиш (жосуслик) ҳолатларининг олдини олиш мақсадида дронлардан қўриқланади.
Режага кўра, база атрофида ҳаводаги бегона дронларни тутиб олишга қодир бўлган махсус "овчи дронлар" жойлаштирилади. Шунингдек, машғулот лагерини қўриқлаш учун дронларни масофадан туриб зарарсизлантирувчи (бўғувчи) қурилмалар билан жиҳозланган полиция ходимлари ҳам жалб этилади.
Қайд этилишича, бундай кучайтирилган хавфсизлик чоралари жаҳон чемпионати вақтида юзага келиши мумкин бўлган яширин кузатувлар, машғулотларга халақит бериш уринишлари ва эҳтимолий сиёсий норозилик намойишларидан хавотирлар ортиб бораётгани фонида кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида 11 июндан 19 июлга қадар бўлиб ўтади. Англия терма жамоаси гуруҳ босқичида Хорватия, Гана ва Панама жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: GB News

Сўнгги янгиликлар

Барча ›