Харри Магуайр: "Бундай мавсумдан кейин Жаҳон Чемпионатига боришимга амин эдим. Йигитларга омад тилайман"

22 май 2026, 01:50
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Харри Магуайр Англия термаси билан мундиалга бормаслиги ҳақида гапирди.

Олдинроқ 33 ёшли футболчи Томас Тухелнинг термаси якуний таркибига кирмагани маълум қилинганди.

"Шундай ажойиб мавсумдан кейин мен термага чақирилишимга, бундай жамоада ўз ўрнимга эга бўлишимга амин эдим.

Ушбу қарордан ҳафа бўлдим. Йигитларга омад тилайман", - деди Магуайр.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: instagram.com/harrymaguire93