

Инглиз инсайдерлари маълумотларига кўра, Томас Тухель ушбу мавсумдаги ўйинларидан қониқиш ҳосил қилмаган Фил Фоден ва Коул Палмерларни Жаҳон чемпионати учун якуний қайдномага киритмаган.
Фоден ушбу мавсумда барча турнирларда 49 ўйинда қатнашиб, 10 гол ва 7 ассист қайд этди. Жамоаси билан биргаликда иккита совринга эга чиқди. АПЛ турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаши аниқ бўлиб улгурди.
Коул Палмер эса ушбу мавсумда 33 ўйинда иштирок этиб, 10 гол ва 3 ассистни ҳисобига ёздириб қўйди. Жамоаси АПЛ жадвалида 8-ўринни банд қилиб турибди.



