МЮ "Аталанта"дан Эдерсоннинг трансферини 40,5+3,5 млн еврога ҳал қилишга яқин

Aslanov Jasurbek
27 май 2026, 16:28
"Манчестер Юнайтед" Эдерсон Лоренсони ўз сафига қўшиб олишга жуда яқин турибди.

Англия клуби ва "Аталанта" ўртасида 26 ёшли ярим ҳимоячининг трансфери бўйича музокаралар якуний босқичда давом этмоқда, дея хабар бермоқда "Sky Sports".
Манкунианликлар футболчи учун 40,5 миллион евро тўлаши кутилмоқда. Келишувда, шунингдек, 3,5 миллион евро миқдоридаги бонус тўловлари ҳам кўзда тутилган. Томонлар ҳафта охирига қадар тўлиқ келишувга эришишлари мумкин.
Якунланган мавсумда бразилиялик футболчи А Серия доирасида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›