Мавсум давомида Аллегри ва Ибрагимович ўртасида жанжал содир бўлган экан

Aslanov Jasurbek
27 май 2026, 16:49
"Милан" собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри ҳамда Златан Ибрагимович ўртасида мавсум давомида жиддий тўқнашув содир бўлгани маълум бўлди.

"Sempre Milan" нашрининг "Corriere della Sera"га таяниб хабар беришича, ушбу можаро ресторанлардан бирида, Жоржио Фурлани ва Игли Таре кўз ўнггида юз берган. Мавсум якунида ўз лавозимини тарк этган клуб раҳбариятининг собиқ аъзолари Аллегри ва Ибрагимовични ажратиб қолишга мажбур бўлишгани таъкидланмоқда.
Қайд этилишича, Аллегри ва Ибрагимович биргаликдаги фаолиятларининг сўнгги бир неча ҳафтаси давомида умуман мулоқот қилишмаган. Бунга трансферлар борасидаги келишмовчиликлар, шунингдек, "Милан" маслаҳатчисининг мураббий ортидан футболчилар ҳамда Аллегрини фаол равишда танқид қилиб келган Антонио Кассано билан хуфёна гаплашиб юргани сабаб бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Corriere della Sera

Сўнгги янгиликлар

Барча ›