

Турнирнинг финал босқичи бугун, 27 май куни Лейпциг шаҳрида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 23:00 да (Москва вақти билан 22:00 да) бошланади.
BBC нашрининг Саксония полициясига таяниб хабар беришича, сешанба куни кечқурун шаҳар марказида "Райо Вальекано"нинг 300 га яқин мухлиси ресторан террасаларида ўтирган "Кристал Пэлас" фанатлари билан тўқнашув уюштирган. Можаро иштирокчилари бир-бирларига шишалар, мебеллар ва пиво бокалларини улоқтиришган — воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари муштлашувни бартараф этишган.
Кейинчалик, 60 га яқин кишидан иборат "Пэлас" фанатлари гуруҳи ёнидан ўтиб кетаётган "Райо" мухлисларини провокация қилган, бироқ полиция тартиббузарликларнинг олдини олишга муваффақ бўлган.
Юз берган воқеалар натижасида икки киши ҳибсга олинган. Икки нафар полиция ходими эса енгил тан жароҳати олган.



