Жоан Лапорта: "Реал"да аниқ йўналиш йўқ – улар асабийлашмоқда"

Aslanov Jasurbek
1 июл 2026, 18:36
"Барселона" президенти Жоан Лапорта "Реал" каталонияликлар жамоасининг спорт соҳасидаги муваффақиятлари туфайли асабийлашаётганини таъкидлади.

Бугун 64 ёшли функционер президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан сўнг ўз лавозимига расман киришди.

"Бошқа соҳаларда улар жуда асабийлашмоқда, бемаъни матбуот анжуманларини уюштиришмоқда, уларда аниқ бир йўналиш йўқ. Улар худди "дежавю" ҳолатини бошдан кечираётгандек...

Бизда эса бирдамроқ жамоа бор ва Ханси Флик ушбу ажойиб ўйинчиларга бошчилик қилмоқда", — деди Лапорта.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›