Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан назорат учрашуви ўтказади

Sherzod Nurmatov
1 сен 2026, 17:22
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 1 сентябрдан Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинларига киришди.

Осиё ўйинларига тайёргарлик кўраётган ёшлар йиғин олдидан 10 сентябрь куни сафарда Хитой U-23 терма жамоасига қарши назорат ўйинида майдонга тушади.

Равшан Ҳайдаров томонидан йиғинга жалб этилган футболчиларнинг кенгайтирилган таркиби билан танишинг.

Дарвозабонлар: Самандар Муратбаев (“Насаф”), Максим Муркаев (“Пахтакор”), Умар Рустамов (“Олимпик-MobiUz”)

Ҳимоячилар: Ғиёс Ризақулов (“Қизилқум”), Дилшод Муртазаев (“Насаф”), Қувонч Хушвақтов (“Насаф”), Дилшод Абдуллаев (“Пахтакор”), Муҳаммадбобур Каримов (“Пахтакор”), Диёр Абдуназаров (“Насаф”), Рўзибой Файзуллаев (“Олимпик-MobiUz”), Саидхон Ҳамидов (“Олимпик-MobiUz”), Беҳруз Шукуруллаев (“Сурхон”)

Ярим ҳимоячилар: Равшан Хайруллаев (“Бухоро”), Муҳаммадали Реимов (“Локомотив”), Бунёд Раҳимов (“Олимпик-MobiUz”), Саидумархон Саиднуруллаев (“Металлург”), Сардор Баҳромов (“Насаф”), Оллоберган Каримов (“Сўғдиёна”), Азизбек Тўлқунбеков (“Бунёдкор”), Ойбек Ўрмонжонов (“Динамо”), Асилбек Жумаев (“Нефтчи”), Муҳаммадали Ўринбоев (“Антверп”, Бельгия)

Ҳужумчилар: Шодиёр Шодибоев (“Локомотив”), Фирдавс Абдураҳмонов (“Динамо”), Нурлан Ибраимов (“Локомотив”), Амирбек Саидов (“Сўғдиёна”)

3.jpg

Осиё ўйинлари-2026

15 сентябрь

Ўзбекистон — Филиппин



18 сентябрь

Кувайт — Ўзбекистон

22 сентябрь

Ўзбекистон — Вьетнам

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати