Жезуш Роналдуни Миллатлар Лигасининг ноябрь ойидаги ўйинлари учун Португалия қайдномасига киритмоқчи

Sherzod Nurmatov
5 окт 2026, 14:40
Португалия миллий терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш ҳужумчи Криштиану Роналдуни Миллатлар Лигасининг ноябрь ойидаги баҳсларига чақириш ниятида.

Бу ҳақда “A Bola” хабар бермоқда.

Манбага кўра, 41 ёшли футболчи мураббийнинг қароридан аллақачон хабардор. Жезуш Роналдунинг миллий жамоадаги фаолиятини давом эттириши керак деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, терма жамоадаги фаолиятини якунлаш масаласида қарорни ўйинчининг ўзи қабул қилиши лозим.

Роналду Миллатлар Лигаси 3-тури доирасидаги Данияга қарши баҳс (4:2) олдидан Португалия терма жамоаси ихтиёрини тарк этганди. Ҳужумчи ўз қарорининг сабаблари ҳақида кейинроқ гапириб беришини маълум қилган. Бундан олдин у Норвегияга қарши учрашувда (2:1) майдонга тушмаганди.

Келгуси ҳафтада федерация вакиллари Роналду билан учрашув ўтказиб, унинг бош мураббий Жорже Жезуш билан муносабатларини тартибга солишга ҳаракат қилишлари керак.

4 турдан сўнг Португалия 12 очко жамғариб, муддатидан олдин Миллатлар Лигасининг чорак финалига йўл олди. Ноябрь ойида жамоа Дания ва Уэльс терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф