

25 сентябрь куни мустақил комиссия "Манчестер Сити"ни АПЛнинг молиявий қоидаларини бузганлик бўйича қўйилган 115 та айбловнинг 114 тасида айбдор деб топди. Шу билан бирга, аниқ жазо чоралари ҳозирча тасдиқланмаган. Клуб апелляция бериши кутилмоқда.
"Ўйлайманки, "Манчестер Сити" жуда қаттиқ жазоланиши керак. Назаримда, уларни қуйи лигага тушириб юбориш лозим. Ва, дарвоқе, буни ҳамма биларди. Ҳамма биларди.
2022 йилнинг ёзида пул ишлаб топганини маълум қилган ягона клублар "Лидс" ва "Манчестер Сити" бўлган эди. Биз ҳақиқатан ҳам ишлаб топгандик, чунки Рафиньяни сотдик, Кэлвин Филлипсни ["Сити"га] сотдик. Янги харидларимиздан кейин ҳам бизда анча пул қолганди. Ўша пайтда молиявий жиҳатдан тежаб қолмасликка ҳаққимиз йўқ эди. Эгаларимизнинг чўнтаклари тубсиз эмасди. "Манчестер Сити" шундай деганда эса, мен том маънода: "Устимиздан куляпсизларми? Бу қандайдир ҳазилми?" деб ўйладим.
Улар Эрлинг Ҳоландни 52 миллион фунтга сотиб олдик дейишганда, бу худди: "Ҳа, албатта!" дегандек гап эди. Шу сабабли у ерда номувофиқликлар борлигини тушунардим, аммо нима ҳам қила олардинг? Шунчаки қўлингни ёзиб: "Футбол шунақа", дейсан", – деди Марш.



