Зидан Олисе ҳақида: "Майдон ташқарисида оғир-босиқ, аммо майдонда — туғма етакчи"

Sherzod Nurmatov
5 окт 2026, 13:25
Франция миллий терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан вингер Майкл Олисенинг ўйинига баҳо берди.

"Майдон ташқарисида у бироз босиқ ва тортинчоқ, лекин бу одатий ҳол. Майдонда эса у асло қўрқоқ эмас, туғма етакчи.

Тўп билан бўлган пайтда ўз истеъдодини тўлиқ намоён этади. У аллақачон жамоадан мустаҳкам ўрин олган ва ўз клуби сафида ҳам ажойиб ўйин кўрсатмоқда", – деди Зидан.

Миллатлар Лигасининг дастлабки 3 та баҳсида Франция 7 очко жамғарди. Жамоа Туркия ва Бельгияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ҳамда Италия билан дуранг ўйнади — 1:1.

Олисе Бельгия билан учрашувда ғалаба тўпини киритди, шунингдек, Италияга қарши баҳсда францияликларнинг ягона голига муаллифлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Bayern & Germany