

Орадан саноқли кунлар ўтиб, афсонавий ҳужумчи "Монументаль" стадиони майдонига сўнгги бор "альбиселесте" либосида қадам қўяди, бироқ “Goal” нашри берган хабарга кўра, Бенинга қарши ўйин ташкилотчилиги борасида жиддий эътирозлар пайдо бўлди.
Учрашувга бўлган улкан қизиқиш фонида Африка томони сафар ва яшаш шароитларидан норозилик билдирди. Бу воқеалар аслида аввалги ўртоқлик ўйинидан бошланганди: Буркина-Фасо футболчилари Аргентина томони тақдим этган эконом-класс самолётида Буэнос-Айресга учишдан бош тортишганди.
Натижада майдонга асосий таркиб ўрнига ёшлар терма жамоаси (U-23) тушган эди. Уларнинг норозилигига сафар шароитлари ва иштирок учун қўшимча ҳақ тўланмагани сабаб бўлган.
Эндиликда Бенин ҳам худди шундай эътирозлар билан чиқди. ОАВ хабарларига кўра, делегация эконом-классда қарийб 23 соат вақт ўтказган. Бундан ташқари, жамоа вакиллари меҳмонхонада қатор муаммоларга — қаватлардан бирида иссиқ сув йўқлиги, сауна ишламаётгани ва машғулотлар учун шароитлар талабга жавоб бермаслигига дуч келишган.



