

Бу ҳақда “Diario AS” маълумот тарқатди.
Қайд этилишича, 34 ёшли бельгиялик посбон амалдаги шартномасини охиригача ўтаб, кейинчалик профессионал фаолиятини айнан "Реал"да якунлашни режалаштирмоқда.
Куртуа жамоа сафида 2018 йилнинг ёзидан буён тўп тепиб келмоқда. Дарвозабон "Реал" билан биргаликда 14 та совринни қўлга киритган, жумладан, икки марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан.
Куртуа 2026/27 йилги мавсум барча турнирларда 8 та учрашув ўтказиб, ўз дарвозасидан 9 та тўп ўтказиб юборди.



