

— Криштиануга келсак, мен у билан гаплашдим ва унга айтган гапларимни бу ерда ҳам такрорлайман: энг муҳими — нима содир бўлишидан қатъи назар, Криштиану Роналду нафақат Португалияда, балки бутун дунёда қилган ишлари туфайли ҳеч қачон терма жамоамиз, футболимиз ва мамлакатимизнинг энг буюк рамзи бўлишдан тўхтамайди.
У нафақат барча даврларнинг энг буюк ўйинчилари орасида, балки барча португалияликларнинг юрагида алоҳида ўрин эгаллайди. Бу ерда энг муҳими — одамларни томонларга бўлишни тўхтатиш: терма жамоада ҳеч қандай бўлиниш йўқ, у аҳил ва ташқаридан чиқаётган шов-шувларга қарамай, шундайлигича қолади. Барча оилалар ўз масалаларини ёпиқ эшиклар ортида ҳал қилишлари керак ва менингча, терма жамоа ҳам айнан шундай фаолият юритиши лозим.
Энг муҳими, буларнинг барчаси иккала томон учун ҳам яхшилик билан якунлансин. Биз айтилаётган гаплардан хабардор бўлсак-да ва нималар содир бўлаётганини кўриб турган бўлсак-да, вазиятга аралашмаяпмиз. Биз вақтимизни футболчилар хонасида қарта ўйнаб ўтказдик ва бу баҳс-мунозаралардан четда қолмоқдамиз. Аммо мен мамлакат бўлинмаслигини, одамлар у ёки бу томонни эгалламасдан, ҳаммани ҳурмат қилишини сўрайман.
Шу билан бирга, Криштиану терма жамоамизнинг энг буюк рамзи эди ва шундай бўлиб қолади, у кимгадир кўпроқ ёки камроқ ёқишидан қатъи назар, ҳамманинг ҳурматига лойиқ, — деди Фернандеш.



