Жезуш билан учрашув бўлмаганмиди? "Роналду иши"да янги тафсилотлар

Sherzod Nurmatov
5 окт 2026, 11:06
Криштиану Роналду Португалия миллий терма жамоаси ихтиёрини тарк этганидан сўнг Саудия Арабистонига қайтди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра, мураббийлар штаби билан ярашиш имконияти бўлишига қарамай, Роналду Португалияни тарк этган. Футболчи бор эътиборини клубдаги мажбуриятларига қаратган ва жума кунги баҳсгача оптимал спорт формасига киришни истамоқда.

Роналдунинг миллий терма жамоа қароргоҳини тарк этиш сабаблари ҳамон номаълумлигича қолмоқда. Ушбу вазият "Криштиану иши" номини олди, бироқ Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш ҳам, футболчининг ўзи ҳам юз берган ҳодиса тафсилотларини оммавий тарзда очиқламади. Аввалроқ мураббий вазиятга бир йўла ойдинлик киритиб олиш мақсадида футболчи билан учрашишга тайёр экани хабар қилинган эди.

41 ёшли ҳужумчининг асосий мақсади ҳамон тарихий 1000 талик гол довонига қараб ҳаракатни давом эттиришдан иборат бўлиб қолмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›