"ЖЧда ҳакамларнинг ҳалоллигига ҳеч ким шубҳа қила олмайди". ФИФА Миср терма жамоасининг айбловларига муносабат билдирди

9 июл 2026, 14:05
ФИФА ҳакамлар қўмитаси раиси Пьерлуиджи Коллина ЖЧ 1/8 финалидан ўрин олган Аргентинага қарши ўйиндаги (2:3) адолатсиз ҳакамлик бўйича Миср томонининг айбловларидан сўнг баёнот берди.

Эслатиб ўтамиз, ўйин якунланганидан кейин франциялик ҳакам Франсуа Летексье Миср терма жамоаси бош мураббийи Ҳоссам Ҳассан ва бир қатор футболчилар томонидан кескин танқид қилинган эди, Миср футбол ассоциацияси эса ФИФАга шикоят аризаси билан мурожаат қилди.

"Ҳеч ким ФИФА ҳакамлигига кимнингдир таъсири ўтиши мумкинлигини даъво қила олмайди. Асоссиз айбловларга спортимизда ўрин йўқ. ФИФА жаҳон чемпионати учрашувлари ҳакамларининг ҳалоллигини ҳеч ким шубҳа остига қўя олмайди", — дея Коллинанинг сўзларини келтиради журналист Роб Ҳаррис.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›