

Биринчи даврада “Локомотив” сафида тўп тепган ҳимоячи Исломбек Баратов “Бухоро” жамоаси билан шартнома имзолади.
Исломбек Баратов 2000 йилда таваллуд топган. Фаолияти давомида “Янгиер”, “Шўртан”, “Машъал ҳамда “Локомотив” каби клублар сафида тўп тепган. Баратов ўнг қанот ҳимоя ва ярим ҳимояда бирдек ҳаракатлана олади. Клублар миқёсида 100 та учрашув ўтказиб 9 та гол ва 7 ассистни амалга оширган.







