

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида хабар берди.
"Боруссия" билан музокаралар давом этмоқда. Адейеми "Барселона"ни шу ёзда ўзи ўтишга тайёр бўлган ягона клуб деб ҳисоблайди. "Барса" ўз таклифини киритди ва Адейемини ҳозироқ қўлга киритмоқчи, айни пайтда "Боруссия"нинг қарорини кутмоқда", — деб ёзди Романо.
Германия чемпионатининг 2025/2026 йилги мавсумида 24 ёшли Карим Адейеми 28 та ўйинда майдонга тушиб, еттита гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, унинг ҳисобида Чемпионлар лигасида тўққизта ўйин, учта гол ва иккита голли узатма мавжуд.



