

Бу ҳақда UOL нашри хабар бермоқда.
Бразилия клуби 34 ёшли вингерга дам олиши ва ўз келажаги борасида бир қарорга келиши учун 10 кун вақт берди. Катта эҳтимол билан, ҳужумчи жамоага қайтади ва йил якунига қадар мўлжалланган шартномасини охиригача етказади.
Бироқ, форвард ЖЧ-2026даги муваффақиятсизликдан сўнг тушкун ҳолатда турибди. У Бразилия терма жамоаси сафидаги 15 йиллик фаолияти давомида қилган хизматлари муносиб баҳоланмади деб ҳисоблайди.
Шу сабабли Неймар босим камроқ бўлган бошқа клубга ўтиш ёки фаолиятини бутунлай якунлаш вариантларини ҳам кўриб чиқмоқда.
Яқин кунларда бразилиялик футболчи ўз келажагини "Сантос" раҳбарияти билан муҳокама қилади.



