

Нуфузли инсайдер Бен Жейкобснинг хабар беришича, франциялик футболчи келишув имзоланганидан кейин клубдаги энг кўп маош олувчи ўйинчилардан бирига айланади — йилига 13 миллион евро.
Бундан олдин шартнома 2031 йилгача имзоланиши хабар қилинган эди.
Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Орельен 2022 йилдан бери "Реал"да тўп суради. Ярим ҳимоячи шу вақт ичида мардирликлар сафида жами 195 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 7 та гол ва 8 та ассист бор



