

Португалиялик мутахассис янги мавсумда Федерико Вальверде, Орельен Тчуамени, Арда Гюлер, Бернарду Силва ва Жуд Беллингемга ишонч билдиришини аниқлаб олди. Бу ҳақда испаниялик журналист Рамон Альварес ўз ижтимоий тармоқларида хабар берган.
Қайд этилишича, Жозе, шунингдек, "Реал"га керак бўлмаган ярим ҳимоячини ҳам танлаган — у франциялик Эдуарду Камавинга бўлди. Муносиб таклиф тушса, у жамоани тарк этади.
Ўтган мавсумда Камавинга "Реал" сафида барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда. Мадрид клуби мавсумни совринларсиз якунлади.


