Марокаш терма жамоаси мураббийи жамоанинг энг яхши тўпурари Франция билан ўйинни ўтказиб юборишини тасдиқлади

9 июл 2026, 09:45
Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Муҳаммад Уаҳби матбуот анжуманида ЖЧ-2026 чорак финалидан ўрин олган Францияга қарши учрашувда Исмаэль Сайбари ўйнамаслигини тасдиқлади.

Сайбари жамоанинг энг яхши тўпурари ҳисобланади. Жорий мундиалда у 3 та гол уришга улгурди.

"Сайбаридан ташқари барча сафда. Кейинчалик юз фоиз тайёр бўлганларни танлаб оламиз. Сайбарига келсак, у ушбу ўйингача тикланишга улгурмайди. Лекин у турнирдан чиқиб кетгани йўқ — ҳар ҳолда, бунга умид қиламан", — дея Уахбининг сўзларини Foot Mercato журналисти Ханиф Бен Беркан келтиради.

Сайбари Канада билан бўлган 1/8 финал ўйинида (3:0) жароҳат олган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Foot Mercato

Сўнгги янгиликлар

Барча ›