ЖЧ-2026 нинг дастлабки ўйинига 80 минг томошабин ташриф буюрди — бу тарихдаги нечанчи натижа?

12 июн 2026, 08:20
Мексика терма жамоаси ЖЧ-2026 нинг очилиш ўйинида Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) устидан ғалаба қозонди.

Мехикодаги "Ацтека" стадионида бўлиб ўтган учрашув 2:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.

Ўйинни 80 824 томошабин бевосита стадиондан кузатиб борди — бу аренанинг максимал сиғимидир.

"Pitch Wire" нашрининг хабар беришича, бу жаҳон чемпионатлари тарихидаги очилиш ўйинлари учун тўртинчи энг яхши натижа ҳисобланади.

Турнирнинг илк ўйинларида бундан кўп томошабин фақат Бразилия — Мексика (1950 йил, 81 минг), Англия — Уругвай (1966 йил, 87 минг) ва Мексика — СССР (1970 йил, 107 минг) учрашувларида қайд этилган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Pitch Wire

Сўнгги янгиликлар

Барча ›