

Британиянинг “The Sun” нашри маълумотларига кўра, “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” скаутлари 20 ёшли бразилиялик ҳужумчининг ўйинини шахсан кузатиш учун “Шахтёр” иштирокидаги учрашувга ташриф буюришган. Англия грандлари вакиллари кўрганларидан жуда ҳайратда қолишган ва ўз клублари раҳбариятига фақат ижобий ҳисоботлар юборишган.
Маълум қилинишича, Донецк клуби ўз юлдузини арзонга қўйиб юбормоқчи эмас ва унинг трансферини тахминан 30 миллион фунтга баҳоламоқда. Шу билан бирга, Италиянинг “Милан” ва Португалиянинг “Порту” клублари ҳам бу ҳужумчи учун курашга қўшилган.
Таъкидлаш жоизки, 20 ёшли Кауа Элиас “Шахтёр” сафида янги мавсум бошидаёқ ажойиб маҳсулдорлик кўрсатиб, Украина Премьер-лигасининг 1-туридаёқ хет-трик қайд этди.



