Возинья “Коло-Коло”да тахаллуси остида ўйнашга рухсат олди

Sherzod Nurmatov
6 авг 2026, 17:05
Кабо-Верде терма жамоаси дарвозабони, 2026 йилги Жаҳон чемпионати қаҳрамони Возинья Чилининг “Коло-Коло” клубида тахаллус остида ўйнаши учун истисно қилинди.

Олдинроқ ОАВда Чили чемпионати қоидаларида либосга ҳақиқий бўлмаган исмни ёзиш тақиқлангани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Возинья — бу лақаб бўлиб, дарвозабоннинг паспортдаги асли исм-шарифи Жозимар Жозе Эвора Диаш.

2.jpg

Бироқ “Коло-Коло” футболчиси сифатидаги тақдимот маросимида 40 ёшли посбонга орқасига “Возинья” исми ва 29-рақам ёзилган ўйин либоси топширилди. Кўринишидан, дарвозабон лига томонидан махсус рухсатномага эга бўлган, бу ҳақда илгари ҳам медиада айтиб ўтилган эди.

ЖЧ-2026 давомида Возиньянинг ижтимоий тармоқлардаги кузатувчилари сони 50 мингдан 29,5 миллион кишигача кўпайди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Ge Globo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›