

“The Athletic” хабарига кўра, 11 та шаҳарнинг ҳар бири 1 миллион долларга даъво қилмоқда, чунки турнир олдидан ФИФА президенти Жанни Инфантино уларга айнан шундай суммани ваъда қилганди.
Ажратилган маблағлар янги футбол майдонлари қуриш ва бошқа ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилиши кўзда тутилган эди.
ЖЧ-2026 ташкилий қўмитасининг камида икки вакили ФИФАнинг 2023-2026 йиллар давридаги 15 миллиард долларлик даромади фонида “арзимасдек туюлган” тўловларни кечиктираётганидан ҳайратда эканини билдирган.
Дунё биринчилиги ўйинлари АҚШ ҳудудида Сиэтл, Сан-Франциско, Лос-Анжелес, Даллас, Хьюстон, Канзас-Сити, Атланта, Филадельфия, Нью-Джерси, Майами ва Бостон шаҳарларида бўлиб ўтди.



