Иордания федерацияси раҳбари: "Биз ФИФА президенти сайловида Инфантинога овоз бермаймиз"

Aslanov Jasurbek
6 авг 2026, 22:29
Иордания футбол ассоциацияси раҳбари Али бин ал-Ҳусайн ташкилот ФИФА президенти сайловида Джанни Инфантинони қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди.

Аввалроқ Иордания қироли Ҳусайннинг учинчи ўғли ФИФАни Инфантино номзодини қўллаб-қувватлаш мақсадида “шантаж” қилишда айблаган эди.

"ФИФА маъмуриятига бугун эрталаб Қатарда декабрь ойида ўтказилган Араб давлатлари кубоги финалига Иордания терма жамоаси чиққани учун футболчилар ва мураббийлар штабига тегишли маблағларни тўсатдан тўлаб бергани учун раҳмат айтамиз. Бу маблағлар 8 ой олдин олиниши керак эди. Гарчи бу футболчиларимиз учун яхши воқеа бўлса-да, у биз — футбол олами ФИФА раҳбарияти борасида ҳис қилаётган жиддий хавотирларни ва футбол ассоциацияларимиз ўтмишда дуч келган муаммоларни ўзгартирмайди. Бу барчамиз дуч келадиган ва одатда ФИФАдаги президентлик сайловлари билан боғлиқ қийинчиликларнинг белгисидир. Ва бу менинг ФИФА раҳбариятига нисбатан аниқ позициямни ўзгартирмайди: менинг футбол ассоциациям ва шахсан ўзим президент Инфантинони қўллаб-қувватламаймиз ва унга овоз бермаймиз", – деб ёзди Али бин ал-Ҳусайн ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: x.com/AliBinAlHussein