ЖЧ-2026. Колумбия - Конго (матнли трансляция)

Iskandarov Abdulaziz
24 июн 2026, 07:00
Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи иккинчи туридан ўрин олган Колумбия - Конго учрашуви бошланди.

ЖЧ-2026. Гуруҳ босқичи, 2-тур

Колумбия - Конго LIVE

“Эстадио Акрон” стадиони

Бош ҳакам: Моурицио Мариани

Колумбия: 12. Варгас — 2. Муноз, 23. Санчез, 3. Лукуми, 17. Можика — 14. Пуэрта, 16. Лерма, 11. Ариас — 10. Родригез, 25. Суарез, 7. Диаз.

​Конго ДР: 1. Мпаси-Нзау — 17. Бакамбу, 20. Висса — 25. Кайембе, 8. Мутуссами, 6. Мукау — 26. Масуаку, 3. Капуади, 4. Туанзебе, 22. Мбемба, 2. Ван-Биссака

Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

42. Масуаку Колумбия дарвозаси олдида кескинлик яратишга уриниб кўрди. 

35. Конго ДР рақибнинг илк дақиқларидаги босимига дош бера олди. Энди ўзи олдинга юряпти. 

30. Конго ДР Колумбиянинг ҳужумини бартараф этди. 

24. Сув ичиб олиш учун танаффус!

19. ЗАРБА. Колумбия Конго ДРга умуман имконият қолдирмаяпти. Узоқдан йўлланган зарба йўлланди. 

15. ЗАРБА. Колумбиядан навбатдаги ҳужум. Луис Диазнинг зарбасини рақиби посбони қайтарди. Мпаси-Нзау 15 дақиқаликнинг қаҳрамони бўлиб турибди.

12. ЗАРБА. Жон Лукуми бурчакдан келган тўпни дарвозага йўллади. Ноаниқ. 

11. ЗАРБА. Ҳамес Родригес жуда кучли зарба йўллади. Унинг зарбасини конголик кипер қайтарди. 

7. ГОЛ. Муноз бу сафар Конго ДР дарвозасига йўл топа олди. Лекин Мунознинг голи ҳисобга олинмади. ВАР вазиятга аралашиши мумкин эди. Ҳакам қарори қатъий

4. ЗАРБА. Колумбиянинг ҳужуми хавфли тус олди. Муноз бўш қолган дарвозага ноаниқ зарба йўллади. Бизга гол ургандан кўра Конго ДРга урмайсанми дейдиган одам йўқ.

2. ЗАРБА. Конго ДР ўзининг илк ҳужумини ташкил қилди. Кайембенинг зарбаси хавфли кўриниш олди. 

  • Ўйинга старт берилди.

  • Ўзбекистоннинг гуруҳдошлари ҳисобланган Колумбия ва Конго ДР терма жамоалари бугун ўзаро тўқнаш келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia