Ўзбекистон расмий ўйинларда 15 йилдан сўнг 4 тадан кўп гол ўтказди

Iskandarov Abdulaziz
24 июн 2026, 07:25
Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча Жаҳон чемпионатидаги иккинчи учрашувини ўтказди.

Португалия рақиблик қилган беллашувда терма жамоамиз йирик 0:5 ҳисобида енгилди. Шу тариқа вакилларимиз 11 йилдан сўнг расмий беллашувда дарвозасидан битта ўйинда 4 тадан кўп гол ўтказди. “Оқ бўрилар” охирги маротаба 2011 йилги Осиё Кубоги ярим финалида Австралияга 0:6 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Ўзбекистон гуруҳнинг учинчи турида 28 июнь куни Конго ДР билан куч синашади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia