Рустам Ашурматов: "Ҳимоячи сифатида 5 та ўтказиб юборилган голни ҳазм қилиш қийин бўляпти"

Aslanov Jasurbek
24 июн 2026, 02:05
Португалия ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 2-тур учрашувидан (5:0) сўнг Рустам Ашурматов баҳс ҳақида тўхталди.

Рустам Ашурматов: “Ютамизми, мағлуб бўламизми, Португалияга қарши баҳс - ҳар қандай ҳолатда ҳам катта тажриба, лекин 5 та ўтказиб юборилган гол жуда кўп. Ҳимоячи сифатида буни ҳазм қилиш қийин бўляпти. Ҳали учинчи ўйинмиз ҳам бор. Бу мағлубиятни унутишга уринишимиз керак.

Дастлабки иккита баҳсда жуда кўп гол ўтказиб юбордик. Бу кўпроқ ҳимоячиларнинг хатоси. Учинчи учрашувда имконият қолишига ва кейинги ўйинда ғалаба қозонишга умид қиламиз.

Ғаниевнинг голида фол 50-50 деб ўйлайман. Агар ҳакам уни ҳисоблаганида португалияликлар кўп ҳам эътироз билдирмаган бўлишарди”.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia