

Элдор Шомуродов: “0:5 - йирик мағлубият, лекин боримизни бериб ўйнадик. Португалиядек кучли жамоага қарши баҳсда борингни беришинг камлик қилиши мумкин, омад ҳам келиши керак, чунки рақиб сафида индивидуал кучли футболчилар кўп. Йирик ҳисобдаги мағлубият учун мухлислардан узр сўраймиз.
Конго Д.Р.га қарши баҳсга яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз. Бугун ҳаммаси яхши бўлса, Конго Д.Р.ни мағлуб этиш учун майдонга тушамиз.



