Дешамнинг онаси вафот этди. Франция терма жамоаси бош мураббийи ЖЧдаги Норвегияга қарши ўйинни ўтказиб юборади

Aslanov Jasurbek
24 июн 2026, 01:41
Дешам онасининг вафоти муносабати билан Норвегияга қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам онасининг вафоти муносабати билан ЖЧ-2026 даги жамоа қароргоҳини тарк этди.

Франция футбол федерацияси матбуот хизмати хабар беришича, Дешам онасининг дафн маросимида иштирок этиш учун Францияга қайтади. 26 июнь куни бўлиб ўтадиган гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Норвегияга қарши ўйинда бош мураббий вазифасини Ги Стефан бажариб туради.

"Ушбу ниҳоятда оғир дамларда биз мураббий ва унинг оиласига катта сабр-тоқат тилаймиз ҳамда федерациядаги барча номидан уларга далда бўламиз", — дейилади Франция футбол федерацияси баёнотида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: FFF