Фотомақола. Ўзбекистон Португалия билан ўйинга қандай тайёргарлик кўрмоқда?

Iskandarov Abdulaziz
20 июн 2026, 17:39
Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги юришини Колумбияга қарши ўйин билан бошлади.

Гарчи натижада мағлубиятга учраган бўлсакда, ўйин томонлама кучли рақибга муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилдик. Футболда энг муҳими кейинги ўйин ҳисобланади. Колумбия билан баҳс тарихда қолди, асосийси хатолардан керакли хулоса чиқарилса бўлгани. “Оқ бўрилар”ни олдинда Португалия синови кутмоқда. Роналду етакчилигидаги жамоа илк турда Конго билан дуранг ўйнади ва эндиликда рақиб Ўзбекистон. Вакилларимиз бўлажак ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда. Сайтимиз фотографи Жаҳонгир Файзуллаев машғулот жараёнидан суратлар билан бўлишди. 

503481.jpg

Фабио Каннаваро ҳар бир футболчининг ҳаракатларини диққат билан кузатмоқда. Олдиндаги баҳсда унинг қабул қиладиган қарорлари муҳим ҳисобланади. Машғулотларда футболчиларимизни яхши тайёрлашига шубҳамиз йўқ. Кўрамиз, у Португалияга қарши қандай совға ҳозирлаётган экан?

503480.jpg

Абдуқодир Ҳусанов ўтган ўйинда ёмон ҳаракат қилмади, керак бўлса хатто операторни ҳам аягани йўқ. Шундай экан иккинчи турда ҳам ундан рақиблар йўлига ҳақиқий қалқон бўла олишини кутиб қоламиз. Ҳусанов Португалия терма жамоаси таркибидаги бир нечта футболчилар билан АПЛда тўқнаш келган.

503474.jpg

Умар Эшмуродов машғулотларда астойдил тер тўкмоқда. У захира футболчиси бўлишига қарамай, машғулотларда асосий таркиб вакилларидан кам меҳнат қилаётгани йўқ. Тажрибали ҳимоячининг бундай тинимсиз ҳаракати мураббийлар штаби учун соғлом рақобатни кучайтиришда айни муддао бўлмоқда.

Гарчи сўнгги ўйинларни захира ўриндиғида бошлаган бўлса-да, Эшмуродов ҳар дақиқада майдонга тушишга ва жамоага ёрдам беришга шай эканлигини кўрсатмоқда.

503473.jpg

Шунингдек, таркибдан жой ололмаётган Жалолиддин Машарипов ҳам машғулот жараёнига жиддий киришган. Футбол жамоавий спорт тури бўлгани боис, унинг майдондаги дақиқалари эмас, балки айнан мана шу жамоанинг бир бўлаги бўлиб турганининг ўзиёқ таркиб учун катта ютуқ ҳисобланади.

503478.jpg

Колумбияга қарши баҳсда мудофаа чизиғида ишончли ва мазмунли ўйин кўрсатган Абдулла Абдуллаев ҳам бўлажак учрашувга шай ҳолатда. Унинг машғулотлардаги иштиёқи ва жисмоний ҳолати вакилларимизнинг ҳимоя қўрғони кейинги беллашувда ҳам мустаҳкам бўлишидан далолат бермоқда.

503475.jpg

Олға, Ўзбекистон. Португалияга қарши учрашувда ҳам иродамизни намойиш қилишимизга ишонч билдириб қоламиз. Жаҳон чемпионатини биз билан кузатишда давом этинг.

Ҳомийларимиз: CAU, “InfinBank”, “AKFA”“Ucell” “TT LLC”“Black Cofee”“OfoTour”

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›