

Миллий жамоа ҳимоячиси Авазбек Ўлмасалиев олдиндаги баҳс олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Тайёргарлик ажойиб. Ҳамма тайёр. Биринчи ўйинни барча интиқлик билан кутяпти. Дуо қилиб турсангиз ҳаммаси яхши бўлади",- дейди Авазбек Ўлмасалиев.
- Якуний таркибга киришингизга фикрингиз. Авазбек Ўлмасалиев тортмайди деганларга нима деган бўлардингиз?
- Ўйин билан кўрсатамиз. Тўғриси, ҳеч ким кутмаганди. Лекин ичимдан хоҳиш кучли эди. Буёғига босамиз. Фабио билан гаплашмаганман. Охиригача курашдим ва таркибдан жой олдим.
- Роналдуни қўриқлаш, Колумбиянинг юлдуз футболчиларига қарши кутилмаларингиз қандай?
- Улар ҳам бизга ўхшаган одам. Қўрқиш йўқ, исталган рақиб билан ўйнашга тайёрмиз. Гол урсам қандай нишонлашни ўйлаб қўйганман, қўнғироқ қиладиган одамларим бор.


