

"Бугунги ўйин жудаям қийин ўтди. Ҳисоб биз хоҳлагандек бўлмади. Бундан жудаям хафамиз, чунки бошқача ўйнашни хоҳлагандик. Тўғрисини айтиш керак, Португалия биздан яхшироқ ўйнади ва бу майдонда ўз исботини топди. Шунга қарамасдан охиригача ҳаракат қилдик. Бизда кўп вақт йўқ, бу ўйинни унутиб, Конго ДРга қарши ўйинга диққатимизни қаратишмиз керак, чунки бизни муҳим ўйин кутиб турибди.
Ҳали гуруҳдан чиқишга имкониятимиз бор. Бу гуруҳдаги энг муҳим ўйин бўлади. Худо хоҳласа, бу ўйинда ғалаба қозонишимиз керак.
Ғаниевнинг голи ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди, чунки гол мотивациямизни оширганди, лекин ҳакамлар тўғри қарор қабул қилишган бўлса, уларга шикоятим йўқ.
Бугун кўп вазиятлар ярата олмадик. Рақиб ҳужумчиларининг даражаси муҳим рол ўйнади. Дунёдаги энг кучли ярим ҳимояга эга терма жамоага қарши ўйнадик. Бу биз учун катта тажриба бўлди. Бу ўйин ҳақида ўйлашга вақт йўқ, охирги ўйинга тайёрланамиз.
Лекин бир нарсани айтмоқчиман, мен ўзбек эканлигимдан ва терма жамоа шарафини ҳимоя қилаётганимдан фахрланаман.
Ғалаба қозонган ўйинларда ҳам, мағлуб бўлган ўйинларда ҳам барчамиз Ўзбекистон учун ўйнаймиз” - деди Файзуллаев.



