Игорь Сергеев: "Олға қадам ташлашда давом этиш, хатолардан тўғри хулоса чиқариш керак"

Aslanov Jasurbek
24 июн 2026, 01:53
Португалия ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 2-тур учрашувидан (5:0) сўнг Игорь Сергеев баҳс ҳақида фикр билдирди.

Игорь Сергеев: “Қийин бўлди, ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди. Улар тезроқ, кучлироқ. Шунақа бўлишини кутгандик, аммо ҳисоб 0:5 бўлиб кетгани алам қилади. Бизга шундай ўйинлар керак. Олға қадам ташлашда давом этиш, хатолардан тўғри хулоса чиқариш керак. 0:5 аламли ҳисоб.

Бу Жаҳон чемпионати, ким нима дейишидан қатъий назар Португалияни таслим эта оламиз деган ҳаёлда майдонга тушган эдик. Конго Д.Р.ни таслим қилишга уринамиз. Имконият қоладими, йўқми, зафар қучишга интиламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia