

Бу ҳақда "Globo" хабар бермоқда.
Футболчи учрашувнинг 61-дақиқасида захирадан майдонга тушган ва 23 дақиқа ўтиб, мексикалик ярим ҳимоячи Роберто Альварадога нисбатан қўполлик ишлатгани учун майдондан четлатилганди. Зване рақибининг юзига қўли билан зарба берган.
Шу тариқа, Тхемба гуруҳ босқичи доирасида Чехия ва Жанубий Корея терма жамоаларига қарши ўйинларни ўтказиб юборади, шунингдек, агар жамоаси кейинги босқичга чиқса, Жанубий Африка терма жамоасининг плей-оффдаги илк ўйинида иштирок эта олмайди. Айни дамда ЖАР терма жамоаси "А" гуруҳида очкосиз, тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.



