

Бу ҳақда Жанубий Африка футбол ассоциацияси (SAFA) матбуот хизмати маълум қилди.
Ташкилот маълумотларига кўра, кечикиш бир неча футболчилар ва жамоа делегацияси аъзоларининг виза муаммолари билан боғлиқ. Натижада, жамоа Мексикага режалаштирил вақтда кета олмади.
Жанубий Африка терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинида майдонга тушиши режалаштирилган. Терма жамоа 11 июнь куни Мехико шаҳридаги "Ацтека" стадионида Мексика билан ўйнайди. Шунингдек, жамоа "A" гуруҳида Чехия ва Корея Республикаси билан ҳам тўқнаш келади.



