ЖЧ. Канада сўнгги дақиқаларда гол уриб, ЖАРни мағлуб этди ва нимчорак финалга йўл олди

29 июн 2026, 01:55
ЖЧ-2026 1/16 финал доирасидаги учрашув якунланди.

ЖЧ, 1/16 финал

ЖАР — Канада 0:1

Голлар: 90+2 - Стефен Эуштакиу

ЖАР: 1. Ронвен Уильямс, 20. Кхулисо Мудау, 21. Име Окон, 14. Мбекезели Мбокази, 6. Обри Модиба, 13. Яя Ситхоле, 4. Тебохо Мокоена, 10. Релебохиле Мофокенг (5. Тхаленте Мбатха, 46’), 12. Тхапело Масеко (8. Чепанг Мореми, 86’), 17. Эвиденс Макгопа (15. Икраам Рейнерс, 86’), 7. Освин Апполлис.

Захира: 16. Сипхо Чейн, 22. Рикардо Госс, 2. Тхабанг Матулуди, 3. Кхулумани Ндамане, 18. Самукеле Кабини, 19. Нкосинатхи Сибиси, 24. Олветху Макханья, 26. Брэдли Кросс, 25. Камогело Себелебеле, 23. Жейден Адамс, 9. Лайл Фостер.

Канада: 16. Максим Крепо, 2. Алистер Жонстон, 13. Дерек Корнелиус, 22. Ричи Ларьи, 15. Мойзе Бомбито (4. Люк Де Фужероль, 59’), 25. Натан-Дилан Салиба (23. Нико Сигур, 59’), 7. Стефен Эуштакиу, 17. Тейжон Бьюкенен (19. Альфонсо Дэвис, 75’), 10. Жонатан Дэвид, 11. Лиам Миллар (14. Жейкоб Шаффельбург, 70’), 12. Тани Олувасейи (24. Промис Дэвид, 70’).

Захира: 1. Дейн Сент-Клэр, 18. Оуэн Гудман, 3. Алфи Жонс, 5. Жоэл Уотерман, 6. Матьё Шуаньер, 21. Хонатан Осорио, 20. Али Ахмед, 9. Кайл Ларин, 26. Жейден Нельсон.

Огоҳлантиришлар: 54 - Натан-Дилан Салиба, 67 - Нико Сигур

90+7. Ўйин якунланди, Канада - нимчорак финалда!

90+3. Буёғига энди ЖАР ҳужумлар сонини оширади.

gettyimages-2283752264-2048x2048.jpg

90+2. ГОЛ! Стефен Эуштакиу ҳисобни очди! Ўнг қанотдан узатилган тўпни ҳимоячи қайтарганди, аммо Стефеннинг зарбаси голга айланди!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Рейнерс яхши вазиятга чиққанди, аммо зарба беролмади.

85. Апполлиснинг кучли зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон ушлаб олди!

81. Сўнгги декада бошланди, буёғига ҳужумлар сони ортишии аниқ.

79. Канада сўнгги дақиқаларда ҳар томонлама қўшди, ҳужумлар хавфлилашиб бормоқда.

76. Промис Дэвиднинг ерлатиб берган зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди…

75. Узоқ вақт давомида жароҳати билан курашган Альфонсо Дэвис захирадан ўйинга қўшилди. 

75. ЖАРнинг ажойиб ҳужуми якунида Мудау дарвоза томон зарба берди, бироқ аниқ бўлмади.

🔄 70. Канада яна иккита ўзгаришни амалга оширди.

67. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.

65. Канада қарши ҳужумга ўтди, якуний зарбани Тани Олувасейи берди ва дарвозабон қайтарди тўпни! 

62. Освин Апполлис узоқ масофадан йўллаган зарбаси хавфли, аммо ноаниқ бўлди.

🔄 59. Канада таркибида ўзгаришлар амалга оширилди.

55. Жанубий африкаликлар фаоллашди айни вақтга келиб.

50. Икки жамоа футболчилари ўзаро тўқнашди, бироз тўхталиш юзага келди.

🕛 46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

🕘 45+3. Дастлабки бўлим якунланди.

45+2. Пенальти эҳтимоли ВАРда кўрилди, ҳаммаси жойида, ўйин давом этади!

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Канадалик футболчи рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди, бош ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини қайд этди.

gettyimages-2283746013-2048x2048.jpg

44. Даҳшат!!! Кетма-кет сейвлар! Бурчакдан узатилган тўпни Мойзе Бомбито бош билан дарвозага йўллади, ҳимоячи тўпни қайтарди, иккинчи зарбани ҳам ЖАР футболчилари қайтарди ва сўнгги - Тейжон Бьюкененнинг зарбасини дарвозабон қайтарди!

43. Канадаликлар бўлим сўнггида фаоллашди, бироқ ЖАР ҳимояси фаол ҳаракат қилмоқда.

37. Освин Апполлис жарима майдончаси ичида рақибдан ўтишга уринди, бироқ муваффақиятсиз якунланди. Эҳтимол, ЖАР ижросида хавфли вазият кўрмармидик…

35. Тани Олувасейининг зарбасидан сўнг тўпни ЖАР посбони ушлаб олди!

30. Қисқа танаффусдан сўнг учрашув темпи бироз пасайди.

24. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.

19. Канадада яхши вазиятга юзага келиши мумкин эди, бироқ якуний зарба аниқ бўлмади.

11. Ўн дақиқа кўриб улгурдик, ҳамон ҳисоб очилмади.

5. Дастлабки дақиқаларда мезбонлар фаол, шу билан бирга, африкаликлар ҳимояда фаол.

🕛 1. Ўйин бошланди!

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни ЖЧ-2026 1/16 финал доирасидаги учрашув - ЖАР — Канада баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›