UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  0 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  1 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  2 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  8 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  6 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  11 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2

Ихтиёр Каримов: "Мағлубиятга учраётиб, сўнгги сонияларда ғалабани илиб кетдик" Янгиликлар

Ихтиёр Каримов: "Мағлубиятга учраётиб, сўнгги сонияларда ғалабани илиб кетдик"

“Шўртан” ва “Навбаҳор” жамоалари учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Шўртан” жамоаси бош мураббийи Ихтиёр Каримов ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берди:
- Бугунги ўйин чиройли ва мазмунли тарзда ўтди. Бундан ташқари ҳар икки жамоага ҳам майдонда оғир бўлди. “Навбаҳор” жамоаси аъзолари баҳс давомида бизга етарлича қаршилик кўрсата олишди. Ҳимояда бехато ҳаракат қилиб, кўплаб имкониятларимизни зое кетишига сабабчи бўлишди. Биринчи бўлимда гол уриш учун бир нечта вазиятларга эга бўлгандик. Танаффусдан кейин эса ўзинглар гувоҳи бўлганларингдек, мағлубиятга учраётиб, сўнгги сонияларда ғалабани илиб кетдик. Барча футболчиларимизга охиригача ҳаракат қилишгани учун раҳмат айтаман.

Ғузорлик мухлисларни эса ғалаба билан табриклайман. “Навбаҳор” биз учун кучли рақиб саналади. Футболчиларимиз рақибни менсимагандек тарзда тўп суришгани сабабли бошида осон бўлмади. Ўз-ўзидан ғалаба қозониб бўлмаслигини учрашув кўрсатиб берди. Йигитлар ўйин охирларида масъулиятни оширган ҳолда тўп суриб, юзага келтирилган имкониятлардан самарали тарзда фойдаланиб, ютуқни қўлга киритишди. Йигитларга якуний лаҳзаларда совуққонлик етишмаяпти. Машғулотлар давомида ана шундай камчиликларимиз устида ишлаймиз.
Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика