UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  3 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  3 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  1 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  29 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  6 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  25 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  16 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  21 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231

Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"

Бугун Осиё Чемпионлар Лигаси Элит мусобақаси 6-тури доирасида бўлиб ўтадиган “Ал Иттиҳод” – “Насаф” учрашуви олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда Зафармурод Абдираҳматов иштирок этди.


Рўзиқул Бердиев:

— Ассалому алайкум. “Ал Иттиҳод” жамоасини жуда яхши биламиз. Улар таркибида юлдуз футболчилар жамланган, кучли жамоа. Эртанги учрашув биз учун осон бўлмаслигини яхши тушунамиз. Бизда футбол мавсуми аллақачон якунланган. Ушбу ўйинга 10 кун давомида тайёргарлик кўрдик. Футболчиларимизнинг кайфияти яхши ва беллашувга тайёрмиз.

Зафармурод Абдираҳматов:

— Ассалому алайкум. Ўйлайманки, эртанги учрашув қизиқарли кечади. Биз бу баҳсга жиддий тайёргарлик кўрдик. Эртага ҳар икки жамоага омад тилайман.


— Эртага сизни “Ал Иттиҳод”га қарши оғир учрашув кутмоқда. Ушбу баҳсда ўз имкониятингизни қандай баҳолайсиз?

— ОЧЛ Элит мусобақасида фақат энг кучли жамоалар иштирок этади. Бироқ битта ўйинда ҳар қандай жамоа яхши тайёргарлик эвазига ижобий натижага эришиши мумкин. Биз эртага тартибли ҳаракат қилиб, яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Бу осон бўлмайди, аммо ўз футболимизни намойиш этишга интиламиз.


— Жамоангизнинг турнир жадвалидаги ҳозирги ўрни унинг асл салоҳиятини тўлиқ акс эттирмайди. Шунга қарамай, эртанги мағлубият кейинги босқич имкониятларини йўққа чиқаради. Бу борадаги фикрингиз қандай?

— Биз ушбу мусобақада бешта учрашув ўтказдик. “Ал Аҳли” ва “Ал Ҳилол” каби кучли жамоаларга қарши майдонга тушдик. Ўйлайманки, бу баҳсларни кўргансизлар — биз уларга муносиб қаршилик кўрсата олдик. “Ал Иттиҳод” ҳам айнан шундай кучли жамоалар қаторига киради. Эртага уларга қарши ҳам бор кучимиз билан ўйнаймиз. Ушбу беллашув биз учун сўнгги имконият эканини яхши тушуниб турибмиз. Жамоамиз бу учрашувга тўлиқ таркибда келмади. Шунга қарамай, эртага айрим ёш футболчиларга ҳам имконият берамиз. Ўзбекистонда футбол мавсуми якунланган, ушбу баҳс эса биз учун 2025-йилдаги сўнгги ўйин бўлади. Шу сабаб барча эътиборимизни айнан ушбу учрашувга қаратганмиз.


— Сиз тўлиқ таркибда келмаганингизни айтдингиз. Эртанги учрашув жамоа учун сўнгги имконият эканини ҳисобга олиб, кучли рақибга қарши ёшлар билан қандай ўйнашни режалаштиряпсиз?

— Ёш футболчилар дегани уларнинг барчаси майдонга тушади, дегани эмас. Жамоамизда асосий таркиб мавжуд. Қайдномага киритилган ёш футболчилардан айримларига имконият беришимиз мумкин. Бу улар учун катта тажриба ва муҳим сабоқ бўлади.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

+1   
23 дек 08:46:08
Муроджон Болтабойов
Бердиев брар йил дам олса буларди. Чарчаганга ухшаяапти
+1   
23 дек 07:28:54
Elyor Maxmudov
Насаф хали хам бормией?
+1   
23 дек 05:26:17
Таронадо
Олдинлари футболчиларим чарчаган дерди,эртанги мағлубиятдан кейин бизда сезон алақачон тугаган,шу сабабли футболчиларим формада эмас дейди,буни Насафдан юқотишмагунларича Насафда узгариш булмайди
+1   
23 дек 02:40:39
Зафар Толлибоев
Anjumanga ham Cheranni olib borish kerak edi
+1   
22 дек 23:59:20
Мансур Исмаилов
Иродасиз мураббийдан нимани кутиш мумкин?!!!
+1   
22 дек 22:47:37
Akbar Umarov
Menimcha Nasaf yana odatdagidak yirik hisobda yutkazsa kerak. Nasaf Ozbekiston Futbol Klublari shanini dabdala qilib tayladi. Qopol qilib aytgandada
+1   
22 дек 22:29:21
Bexzodbek Xoldarov
Roziqulaka oyindan oldin yutkazib bolibdiku songi oyin deb
-1   
22 дек 23:17:28
STENLESS..R
Злит лигани булгани булди кейинги мавсумга пахта хозирлик килинг Рузикул легионер лимити зкан деб 5.та легионер олиш шарт змас кам булсаям сифатлисини олиш керак академия уйинчиларга зътибор каратинг кейинги йили ОФК уйинлари йук бемалол ротация килиб уйнаш мумкин. Ютишга харакат килдинглар кичик булсада имконияти бор газига босинг знди босим йук
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика