Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"
23 дек 13:30
Янгиликлар
Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"
Футболчи кечаги машғулотлардан сўнг фикрлари билан бўлишди.
"Ўтган мавсум ҳар томонлама қийин бўлди дея оламан. Водийда чемпион бўлиш икки карра қийинроқ. Босим жуда юқори. "Нефтчи" тарк этишимга келсак, "Навбаҳор"дан таклиф тушиши билан иккиланмасдан қабул қилдим. Тимур ака билан бирга тўп тепганман. Қўқонда оз муддат бирга ишлаганман", – дейди Қувондиқ Рўзиев.
— "Навбаҳор" жамоаси сизга таниш. Бу ерда бир муддат ўйнагансиз, муҳит бегона эмас. Бу омил сизга қўшимча устунлик берадими?
— "Навбаҳор" жамоасига биринчи трансферим омадсиз бўлган. Футболда майда деталлар йўқ. Бу баҳона эмас, лекин жароҳатим билан келганман. Жарроҳлик амалиёти кечикиб боравергани сари жароҳатим оғирлашиб бораверган. Шу боис ўзимни юз фоиз кўрсата олмаганман. Мухлислар олдидаги қарзимни кейинги йилги ўйинларим билан узишга ҳаракат қиламан.
— Мураббий факторини айтдингиз. 2026 йилги мавсумдан нима кутяпсиз?
— Футболчи неча ёшдан бўлса ҳам ўсишни истайди. Тимур Кападзе жуда иқтидорли мураббий. Улардан ўрганадиган нарсаларим жуда кўп. Бу жамоага келишимда мураббий фактори катта роль ўйнади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар