Италиялик мураббий "Тоттенхэм" таклифини рад этиб, МЮни танлади

Sherzod Nurmatov
12 мар 2026, 11:42
"Брайтон" ва "Марсель" собиқ устози Роберто Де Зерби "Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи бўлишга рози бўлди.

"TEAMtalk" маълумотларига кўра, 46 ёшли мураббий Лондоннинг "Тоттенхэм" жамоасини бошқариш таклифини рад этиб, "қизил иблислар" фойдасига танлов қилган.

Бу қарор айни пайтда вақтинча бош мураббий вазифасини бажараётган Майкл Кэррикка ёқмаслиги мумкин. Аъло натижаларга қарамай, клуб раҳбарияти унинг номзодини доимий асосда кўриб чиқмаяпти.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TEAMtalk