

Марокашлик футболчи баҳснинг 39-дақиқасида алмаштирилди.
"Кеча "Брест"га қарши ўйинда ўнг сонидан жароҳат олган Ашраф Ҳакими кейинги икки кун давомида тиббий гуруҳ назоратида бўлади. Ушбу муддат якунлангач, янги тиббий кўрик ўтказилади", – дейилади ПСЖ баёнотида.
27 ёшли футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 7 та ўйин ўтказди ва самарали ҳаракатлар билан ажралиб турмади. Франция чемпионатининг 4 туридан сўнг ПСЖ 5 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 7-поғонасида бормоқда.



