

Осиё ўйинлари. Гуруҳ босқичи. 1-тур
Ўзбекистон - Филиппин 5:1 (ТУГАДИ)
Нагоя. "CS Asset Minato Soccer Stadium"
Бош ҳакам: Жин Жинг Юан (Хитой)
Голлар: Муҳаммадали Ўринбоев 30, Саидумархон Саиднуруллаев 60, Жошуа Мерино 62, Саидумархон Саиднуруллаев 70, Рўзибой Файзуллаев 72, Муҳаммадали Реимов 80
Ўзбекистон: 21. Самандар Муратбаев, 2. Саидхон Ҳамидов, 3. Дилшод Муртазоев (22. Нурлан Ибраимов,74), 4. Ғиёсжон Ризакулов, 6. Равшан Хайруллаев, 7. Сардор Баҳромов, 9. Саидумархон Саиднуруллаев (16. Муҳаммадали Реимов,74), 10. Муҳаммадали Ўринбоев (23. Шодиёр Шодибоев,58) 11. Асилбек Жумаев ( 18. Ойбек Ўрмонжонов, 79), 14. Рўзибой Файзуллаев, 19. Оллаберган Каримов (13. Азизбек Тўлқинбеков, 58)
Захира: 1. Максим Муркаев, 5. Қувончбек Хушвақтов, 8. Амирбек Саидов, 12. Умар Рустамов, 15. Диёр Абдуназаров, 17. Фирдавс Абдураҳмонов,20. Дилшод Абдуллаев,
"Филиппин": 1. Николас Гумарайш, 5. Мартин Мерино, 6. Сандро Рейес, 7. Скотт Вудс, 8. Гавин Муенс, 9. Андрес Альдегер, 10. Джон Лусеро, 18. Майкл Балдисимо, 19. Кристиан Ронтини, 20. Антуан Ортега, 21. Сантьяго Рублико
Захира: 12. Жозе Гонсаллес, 23. Патрик Дай, 2. Брайан Вильянуэва, 3. Габриэль Гумарайш, 4. Камил Амирул, 11. Дов Карино, 13. Риен Лим, 14. Хайме Роскильо, 15. Итан Смит, 16. Джаред Пенья, 17. Брайан Макманус, 22. Айдан Астилла
Четлатиш: Гавин Муенс (Филиппин) 48
Учрашув якунланди.
90. Иккинчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
86. Устунлик тўлиқ Ўзбекистон томонида..
80. ГООООООООООЛ. Захирадан майдонга тушган Муҳаммадали Реимов бешинчи голга муаллифлик қилди.
79. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Асилбек Жумаев ўрнига Ойбек Ўрмонжонов тушди.
74. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Саидумархон Саиднуруллаев ўрнига Муҳаммадали Реимов, Дилшод Муртозаев ўрнига Нурлан Ибраимов тушди.
72. ГОООООООООООЛ. Рўзибой Файзуллаев аниқ ва кучли зарба билан Филиппин дарвозасига тўпни қадаб қўйди, 4:1. Файзуллаевнинг голи чиройли чиқди.
70. ГОООООООООООЛ. Жуда чиройли комбинацияни Саидумархон Саиднуруллаев гол билан якунлади. Баҳромовдан қулай узатма ва Саиднуруллаевдан чиройли нуқта.
67. Кетма-кет ҳужумларимиз, зарбаларимиз ноаниқ кетмоқда.
62. ГОЛ. Филиппин ҳимоячиларимизнинг ўзаро тушуна олмаганидан фойдаланиб кетди
60. ГООООООООООЛ. Филиппинни қарши ҳужумда жазоладик. Шодиёр Шодибоевнинг узатмасини Саидумархон Саиднуруллаев осонгина голга айлантирди.
60. ЗАРБА. Филиппин терма жамоаси футболчиснинг зарбаси дарвозамиз устунига тегди. Бу вазият Равшан Ҳайдаровни ғазаблантирди.
58. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Муҳаммадали Ўринбоев ўрнига Шодиёр Шодибоев, Оллаберган Каримов ўрнига Азизбек Тўлқинбеков тушди.
56. ЗАРБА. Оллаберган Каримовнинг узатма сифат зарбасини рақиб посбони қийинчилик билан қайтарди.
50. Муҳаммадали Ўринбоев ўз услубида жарима зарбасини амалга оширди. Ноаниқ.
48. Четлатиш. Филиппин футболчиси Гавин Муенс терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Оллаберган Каримовни қўполлик билан йиқтди. Хитойлик ҳакам унга тўғри қизил карточка кўрсатди. Қулай нуқтада жарима зарбаси тепамиз.
Иккинчи бўлим бошланди.
Танаффус!
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
41. ЗАРБА. Муҳаммадали Ўринбоев қулай вазиятда ноаниқ зарба берди.
36. Муҳаммадали Ўринбоевнинг зарбасига аниқлик етишмади.
30. ГООООООООООООЛ. Якунда ҳисобни очдик, кетма-кет ҳужумлар самара келтирди. Оллаберган Каримовнинг жарима майдончасига узатмасини Муҳаммадали Ўринбоев боши билан рақиб дарвозасига йўллади.
25. ЗАРБА. Терма жамоамиз футболчиси Хайруллаевнинг тепган тўпи дарвоза устунига тегди.
24. Равшан Хайруллаев олис масофадан омадини синаб кўрди.
21. ОГОҲЛАНТИРИШ. Жон Лукеро, Филиппин
21. Муҳаммадали Ўринбоев жарима зарбасини ноаниқ ижро этди.
18. ЗАРБА. Муҳаммадали Ўринбоевнинг узатмасини Саидумархон Саиднуруллаев дарвозага йўллай олмади.
13. Рақибдан жарима майдончамизга қарата кескин вазият. Алесандро Рейснинг зарбаси дарвозамиз устуни ёнидан ўтиб кетди.
8. Асилбек Жумаевнинг жарима зарбасидан тепган тўпини рақиб посбони қайтариб юборди. Устунлик терма жамоамизда.
5. Саидумархон Саидунуруллаевда жарима майдончаси ичида қулай имконият юзага келганди. Унга нисбатан рақиб ҳимоячиси қаршилик кўрсатди.
Ўйинга старт берилди. Олға, Ўзбекистон!
Икки мамлакат мадҳиялари янгради. Ҳамма нарса тайёр!
Жамоалар майдонга чиқиб келди. Осиё ўйинларидаги юришимиз бошланди.



