

Манба маълумотларига кўра, "Бавария" 23 ёшли германиялик футболчини трансфер қилиш иштиёқини сақлаб турибди. Вирц 2025/26 йилги мавсум якунларига кўра танқидлар остида қолган футболчилардан бирига айланди, чунки унинг ўйини ўтиш давридаги кутилмалардан анча йироқ бўлиб чиқди. У Англия чемпионатининг 33 та ўйинида 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Агар Вирц 2026/27 йилги мавсум якунига кўра ўзидан кутилган даражадаги сермаҳсулликни кўрсата олмаса, "Ливерпуль" футболчининг трансфери бўйича вариантларни кўриб чиқади.
Вирц 2025 йилнинг июль ойидан бери "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда, унинг шартномаси 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган.
Transfermarkt ўйинчининг трансфер нархини 100 миллион еврога баҳоламоқда.



