

Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси Филиппин билан куч синашмоқда. Мазкур ўйинда вакилларимизни Равшан Ҳайдаров мураббий сифатида бошлаб тушди. Равшан Акмалович учун бу фаолиятидаги 3-Осиё ўйинлари ҳисобланади ва бу борада рекордини янгилади. Яъни бунга қадар ҳеч қайси мураббий футбол терма жамоамизни 3 маротаба Осиё ўйинларига олиб бормаган.
Бунга қадар мутахассис 2 маротаба ушбу турнирда қатнашган эди.
1. Осиё ўйинлари-2002 (Бусан)
2. Осиё ўйинлари-2018 (Жакарта)
3. Осиё ўйинлари-2026 (Аичи-Нагоя)
Осиё ўйинларида терма жамоамизни бошқарган мураббийлар:
1994. Рустам Акрамов
1998. Убиража Вега да Силва
2002. Равшан Ҳайдаров
2006. Рауф Инилеев
2010. Аҳмад Убайдуллаев
2014. Миржалол Қосимов
2018. Равшан Ҳайдаров
2023. Тимур Кападзе



