

Ўйинда катта устунликка эга бўлган вакилларимиз 5:1 ҳисобида ғалабани тантана қилди. Шу тариқа "оқ бўрилар" кетма-кет 6-Осиё ўйинлари стартини мағлубиятсиз бошлади. Охирги маротаба Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 2002 йилги Осиё ўйинларининг илк баҳсида Баҳрайнга енгилганди. Кейинги турнирларда эса вазият ўзгарган.
2002. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:3
2006. БАА - Ўзбекистон 1:2
2010. Ўзбекистон - Бангладеш 3:0
2014. Ўзбекистон - Гонконг 1:1
2018. Бангладеш - Ўзбекистон 0:3
2022. Гонконг - Ўзбекистон 0:1
2026. Ўзбекистон - Филиппин 5:1
Равшан Ҳайдаров шогирдлари навбатдаги учрашувини 18 сентябрь куни Кувайтга қарши ўтказади.



