

Бу ҳақда Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев маълум қилди.
"Футболчига Эрон, Қатар ва Болгария клублари, Россиянинг "Краснодар" клуби қизиқди, лекин уларни рад қилдик. Мақсадимиз – кучлироқ чемпионатга бориш. Ўрозов бўйича Италиянинг 2 та, Германиянинг 1 та клуби билан музокара ўтказяпмиз. Куни кеча Туркияда агентлар билан шу масалада суҳбатлашдик", – деди футболчининг агенти.

Марказий ҳимоячи жорий мавсум самарқандликлар таркибида 16 ўйин ўтказиб, 2 марта сариқ карточка олди.
21 ёшли футболчининг "Динамо" билан шартномаси 2027 йилнинг сўнгига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали уни 500 минг еврога баҳоламоқда.



