

"The Telegraph"нинг маълум қилишича, 33 ёшли Магуайр турнирга кутилмаган таклифнома олди, аммо бу сафар у бутунлай янги ва ғайриоддий ролни ўз зиммасига олади.
Тажрибали ҳимоячи Жаҳон чемпионати давомида Гари Линекернинг жуда машҳур "The Rest Is Football" подкасти ортидаги жамоага қўшилиши ҳақида хабарлар тарқалган. Англиялик махсус меҳмон эксперт ва шарҳловчи сифатида хизмат қилади.
Шуни таъкидлаш керакки, футболчининг ўзи илгари Тухелнинг уни Жаҳон чемпионати таркибига киритмаслик қароридан ҳайратда қолганини билдирган эди.
Англия терма жамоаси мундиаль "L" гуруҳидаги рақиблари Хорватия, Гана ва Панама бўлади.



